Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрида 200 млн. сўмга яқин иш ҳаққилари ундириб берилди
2022-11-19 20:15:09 274
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 18.10.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор Фарғона вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКдан 16 нафар ишчилар фойдасига жами 192 млн. сўм иш хаққиларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ижрога қаратилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган эди.
Қарздор суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 16.11.2022 йил куни қарздордан 192 млн. сўм ишчиларнинг ойлик иш ҳаққилари ундирилиб, 16.07.2022 йилда 16 нафар ундирувчи ишчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди ва 16 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
МИБ Фарғона шаҳар бўлими