Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғонада вилоятимиздаги миллий маданий марказларни ўзида жамлаган “Дўстлик уйи” фойдаланишга топширилди
2022-11-19 20:13:49 240
Бугун Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида “Дўстлик уйи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, мутасадди раҳбарлар, вилоятдаги немис, славян, яҳудий, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари ҳамда вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар миллатлараро ҳамдўстлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш - Давлатимиз раҳбари бошчиликларида олиб борилаётган одилона сиёсатнинг асосий тамойилларидан бири эканини таъкидлаб, Президентимиз ташаббуслари билан миллий маданий марказларга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор кўрсатилаётгани, бугун фойдаланишга топширилган Дўстлик уйи ҳам ушбу юксак эътиборнинг намунаси эканини қайд этдилар.