Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қарздор солиқ қарзини тўламагани учун техникаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди
2022-11-16 09:47:31 293
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 27.05.2022 йилги қарорларига асосан қарздор "FARG'ONA KO'PRIKLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонасидан ДСИ фойдасига 422.653.626 сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.
Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги боис, 14.11.2022 йил куни мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб қарздорга тегишли бўлган, баланс қиймати 334.175.138 сўмни ташкил қилган DFZ 5251 GJBA1 русумли юк машинаси рўйхатга олиниб хатланган ва жарима майдонига олиб кирилган.
Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.
МИБ Фарғона шаҳар бўлими