Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғонада Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда
2022-11-15 15:55:28 397
Бугун Фарғона шаҳрида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова иштирок этди.
Тадбирда истеъдодли қизларни танлаш ва уларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришда, ижодкор, санъатсевар, олима, оқила, шоира, спортчи қизлар сафини кенгайиб боришида мазкур танлов муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун 7 та йўналишда ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизлар қатнашиш хуқуқига эга эканлиги яна бир бор таъкидланди. Танловнинг 19 та шаҳар-туман босқичида иштирок этган 687 нафар иқтидорли қизлар орасидан 121 нафари вилоят босқичига етиб келгани маълум қилинди.
Иштирокчиларнинг ижодий ишлари, сиёсий-ижтимоий билимлари, урф-одатлар, миллий қадриятларни билиши, кўрик-танловлардаги иштироки, истеъдодини бир неча йўналишларда кўрсата олганлигини ўрганиш учун ўз соҳасини билимдони бўлган танлов комиссияси аъзолари таништириб ўтилди.
Шундан сўнг номзодлар адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ўз имкониятларини намоён этишга киришдилар. Белгиланган тартибга кўра, якунда танлов комиссияси аъзолари Республика комиссиясига энг муносиб 21 нафар номзодни тавсия этадилар.
Маълумот ўрнида: бугунги кунда вилоятимизда 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлишган.