Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғонада Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

×

 2022-11-09 18:37:43    489

PDF юклаш
Чоп этиш


Aҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида туман (шаҳар) ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя етилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш ташкил қилинди. Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири С.С.Шукуров қатнашиб, "Давлат тили ҳақида"ги ҳамда "Географик обйектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонунларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудларда олиб борилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. Йиғилиш сўнггида туман, шаҳар ҳокимларининг маслаҳатчилари учун "Тил, дунёқараш ва лаёқат" мавзусида махсус семинар-тренинг ташкил қилинди. Ф.Мамажонов, Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси