Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фуқаронинг уй таъмирида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди
2022-11-09 18:34:19 273
Кеча 3-сонли мусиқа ва санъат мактабида шаҳар ҳокимлиги томонидан сайёр қабул ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Қабул давомида "Сойбўйи" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Қаноатхон Мирзатиллаева қурилиши якунланмай қолган уйини битказишда амалий ёрдам сўраб шаҳар ҳокими Восилжон Назаровга мурожаат қилганди. Шу куннинг ўзида фуқаронинг хонадонига масъуллар ташриф бюришиб, хонадоннинг моддий таъминоти ва қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Бугун мазкур хонадонга қурилиш ишларини давом эттириш мақсадида ҳомийлик маблағлари ҳисобига замонавий эшик ва ромлар олиб бориб берилди. Фуқаро Қ.Мирзатиллаева кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлиб, Давлатимиз раҳбари ва саҳоватпеша инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати