Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизларнинг доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида уларга тикув машиналари топширилди
2022-10-27 00:04:07 360
Фарғона шаҳрида фуқароларнинг доимий иш билан банд, даромад манбаига эга бўлишлари учун амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис ҳам уйда оилавий тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиш истагини билдирган фуқароларга Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан меҳнат қуроллари ажратилмоқда.
Бугун "Зарбдор" маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳримизда яшовчи 25 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, бир нафарига эса хамир қориш ускунаси топширилди. Мазкур тадбирда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров иштирок этиб, мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор, уларнинг доимий иш билан банд бўлишлари учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Хотин-қизлар берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати