Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Зулфия" номидаги Давлат мукофоти учун ўтказилаётган танловнинг Фарғона шаҳар босқичида энг муносиблар сараланди
2022-10-25 16:48:48 311
Мамлакатимизда аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш ҳам бугунги куннинг долзарб масаласи бўлмоқда.
Шу мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2326-сонли Фармони қабул қилингани иқтидорли, ижодкор, изланувчан қизлар учун катта имконият берди. Бугун ушбу танловнинг Фарғона шаҳар босқичи ўтказилди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комилахон Кавлонова очиб, сўнгги йилларда мазкур танлов янада такомиллашгани, иштирокчилари сони ортиб бораётгани ҳамда ҳар бир ҳудуддан икки нафардан ғолиблар сараланаётганлигига алоҳида эътибор қаратди ҳамда шаҳар босқичига ташриф буюрган хотин-қизларга омад тилади.
Танловнинг шаҳар босқичида 7 та йўналиш бўйича 43 нафар иқтидорли, шоира, кашфиётчи, жамоат ишларида ва бошқа турли соҳаларда фаол бўлган 14-30 ёш оралиғидаги хотин-қизлар иштирок этдилар. Улар хайъат аъзолари томонидан адолатли баҳоландилар.
Тадбир давомида "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти шаҳар босқичида фаол бўлган иштирокчилар шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати