Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Бугун – Ўзбек тили байрами куни

×

 2022-10-25 16:41:05    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 апрель куни имзоланган "Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунга биноан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.


Халқимиз учун қадрли ва улуғ ушбу кун муносабати билан ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг Фарғона шаҳридаги ҳайкали ёнида байрам тадбири ташкил этилди.


Тадбирда  вилоят ҳокимлиги, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этдилар. 


Байрам тадбирида очиб берган вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, она тилининг инсон ҳаётида тутган ўрни, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган  давлат сиёсати, сўнгги йиллардаги мамлакатимизда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини ошириш борасидаги ишлар тўғрисида  сўз юритди.


Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди, тадбир давомида ўзбек тилини улуғловчи шеърлар янгради. 


Жойларда Ўзбек тили байрами тантаналари давом этмоқда.