Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

"Ўзбек тилим - ифтихорим" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

×

 2022-10-21 22:26:52    294

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган она тили ва адабиёти ҳамда мусиқа  фани ўқитувчилари иштирокида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 33 йиллиги муносабати билан «Ўзбек тилим- ифтихорим» мавзусида маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди. 


Унда мактабларда фаолият юритаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ижро этилди. Миллатимиз тарихига, унинг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссаларини қўшган буюк сиймоларимизнинг чиқишлари, мусиқа фани ўқитувчилари ижросидаги қўшиқлар байрамга ўзгача руҳ, яхши кайфият бағишлади.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати