Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2022-10-21 10:46:10 323
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар "Оқариқ" МФЙ ҳудудидаги йўлларнинг носозлиги юзасидан мурожаат тарқалди. Мазкур мурожаат шаҳар ҳокимлиги ва қурилиш ташкилоти мутахассислари иштирокида ўрганилди.
Маълумки, жорий йилда шаҳримиздаги "Зарбдор" ва "Оқариқ" маҳаллаларида "Обод маҳалла" Дастури асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, айни кунларда "Оқариқ" МФЙларда "Термо сервис интел" ХК томонидан ичимлик ва оқава суви тармоқлари тортилмоқда. Мазкур ишлар учун республика бюджетидан 5 млрд. сўмга яқин маблағ ажратилган бўлиб, ҳудудда жами 3000 метр ичимлик суви ва 6300 метр канализация тармоғи тортилиши белгиланган. Қурилиш ишларини жорий йилнинг 1 ноябрь санасига қадар якунлаш режалаштирилган. Тармоқ тортиш ишлари якунлангандан сўнг, кўчаларни асфальтлаш ишлари олиб борилади.
Шаҳримиз аҳоли ва меҳмонларидан қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда йўл белгилари ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўраб қоламиз.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати