Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона текстиль маҳсулотларини Германия ва Европа бозорларига олиб чиқиш имкониятлари кенгаяди
2022-10-20 15:48:53 430
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германия трикотаж ишлаб чикарувчилар конфедерацияси (Gesamtmasche) ҳамда Sequa халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ташкилоти вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Фарғона пахта-тўқимачилик саноати маҳсулотларини Германия ва Европа бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, бунинг учун вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.