Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди
2022-10-13 19:25:11 300
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида”ги СҚ-596-IV-сон Қарорига мувофиқ оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилаётган ҳар бир оғир ва ўта оғир жиноятларни тахлил қилиш, қайд этилган жиноятларни юзага келтираётган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш, уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш киритилган эди. Шаҳримиздаги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг фаоллар залида ўтказилган йиғилишда ана шундай масалалар амалий мисоллар билан муҳокама этилди.
Ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов, қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимовлар иштирок этишди.
Шунингдек йиғилишда вилоят прокуратураси, ички ишлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашдилар.
Йиғилишда шаҳарда жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш, оилавий низоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама этилди. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда мавжуд камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати