Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 17 та ғолиблари маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилашга қаратилган
2022-10-12 22:52:19 318
Маҳаллаларни обод қилиш, уларга инфратузилмани олиб бориш йўлида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосий ўрин тутмоқда. Буни жорий йилнинг иккинчи босқичи орқали Фарғона шаҳри маҳаллалари бўйича келиб тушган таклифлар ҳамда ғолиблар орқали таҳлил қилишимиз мумкин.
Фарғона шаҳридан 23 та таклиф ғолибликни қўлга киритган бўлса, уларнинг 17 таси маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилиш бўйичадир. Барча таклиф бўйича 13,5 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган бўлса, 17 та ғолиб бўлган лойиҳалар учун 10 млрд. сўмга яқин маблағлар сарф этилади.
Айниқса, мазкур жараёнларда "Беруний" ва "Табассум" маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳолиси фаол иштирок этишди. Жумладан, "Беруний" маҳалласидан 6, "Табассум" маҳалласидан эса 5 та билдирилган таклифлар ғолиб бўлиб, 6 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар сарф этилиши белгиланди.
Бугун шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, секторлар ҳамда масалага даҳлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари мазкур маҳаллаларда бўлишиб, аҳоли вакиллари билан қурилиш ва таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича жараёнлар давом этаётганлиги ҳақида суҳбатлашишди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ўрганиб чиқилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати