Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими мудири Гулхуморхон Халилова бугун 40-ИДУМда ўтказилган фан олимпиадасининг(она тили, ўзбек тили, математика) шаҳар босқичи ҳақида маълумот берди:

 2022-10-12 22:48:01    456

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 40-ИДУМда жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро фан олимпиадаларининг саралаш босқичини ўтказиш, Ўзбекистон терма жамоасини олимпиадаларга пухта тайёрлаш долзарб вазифа сифатида белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика фан олимпиадаларининг иккинчи (туман, шаҳар) босқичи старт олди. 


Фан олимпиадасининг шаҳар босқичининг биринчи кунида математика, она тили ва ўзбек тили фанларидан жами 405 нафар 9-,10-,11-синф ўқувчилари ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Қуйида ғолиблар билан танишишингиз мумкин.


1.Математика 9-синфлар бўйича:


1-ўрин: 2-ИДИМ ўқувчиси Машарипов Баҳром

2-ўрин: 21-ИДУМ ўқувчиси Набижонов Амир

3-ўрин: 10-ИДИМ ўқувчиси Назаров Азамат


2.Математика10-синфлар бўйича:


1-ўрин: 28-мактаб ўқувчиси Азимова Маржона

2-ўрин: ВИДУМИ ўқувчиси Бахтиёров Муҳаммадюсуф

3-ўрин: 4-ВИДУМИ ўқувчиси Абдураҳимов Муҳаммадазиз


3.Математика 11-синфлар бўйича:


1-ўрин: 1-мактаб ўқувчиси Мўминова Руҳшона

2-ўрин: 16-мактаб ўқувчиси Барайимов Нурмуҳаммад

3-ўрин: 2-ИДУМ ўқувчиси Ахунов Фирдавс.


4.Она тили 9-синфлар бўйича:


1-ўрин: 5-мактаб ўқувчиси Абдуллаева Гўзал

2-ўрин: 20-мактаб ўқувчиси Абдулвоҳидова Муслимахон

3-ўрин: 5-мактаб ўқувчиси Абдумаликова Гулхаё


5.Она тили 10-синфлар бўйича:


1-ўрин: 41-ИДУМ ўқувчиси  Убайдуллаева Мадинахон

2-ўрин: 5-мактаб ўқувчиси Турсуналиева Азизахон

3-ўрин: 41-ИДУМ ўқувчиси Солиева Саидахон


6.Она тили 11-синфлар бўйича:


1-ўрин: 41-ИДУМ ўқувчиси Иброҳимова Моҳизар

2-ўрин: 5-мактаб ўқувчиси Ҳусанова Мадинабону

3-ўрин: 41-ИДУМ ўқувчиси  Шодалиева Мадина


7.Давлат тили 9-синфлар бўйича:


1-ўрин: 40-ИДУМ ўқувчиси Қодирова Дилафрўз

2-ўрин: 40-ИДУМ ўқувчиси Ботиржонова Муслимабону

3-ўрин: 41-ИДУМ ўқувчиси Тўғонбоева Висола.


8.Давлат тили 10-синфлар бўйича:


1-ўрин: 2-ИДУМ ўқувчиси Баҳовиддинов Шахриёрбек

2-ўрин: 2-ИДУМ ўқувчиси Шокиржонова Дилнавоз3-ўрин:

17-мактаб ўқувчиси Қосимова Саодатой


9.Давлат тили 11-синфлар бўйича:


1-ўрин: 14-мактаб ўқувчиси Мадазимова Руҳшонабону

2-ўрин: 22-мактаб ўқувчиси Шокирова Ҳушноза

3-ўрин:41-ИДУМ ўқувчиси Ашурова Жанонахонлар фахрли ўринларни эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати