Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"Карлар жамияти" Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмасида шаҳар ҳокими Восилжон Назаров томонидан қабул ўтказилди
2022-10-12 22:20:28 322
Унга жамиятнинг Фарғона шаҳрида истиқомат қилаётган аъзолари таклиф қилинди. Жамият аъзоларининг 60 нафарга яқини шаҳар ҳокимига турли масалаларда мурожаат этишди. Ҳар бир мурожаат таржимонлар орқали шаҳар ҳокими ва масъулларга етказилди. Шу ернинг ўзида 20 га яқин мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Қабул давомида даволанишга муҳтож, сиҳатгоҳларга йўлланма олиш каби тиббий йўналишдаги ўндан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Мазкур мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра, шу ҳафтанинг жума ва шанба кунлари тиббиёт бирлашмаси томонидан жамиятнинг барча аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланди.
Қабул сўнгида шаҳар ҳокими жамият ходимларининг ҳам муаммоларини эшитди. Жамият аъзолари учун тикувчилик цехи қуриш, бинони жорий таъмирлаш каби масалалар масъул ходимлар томонидан ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати