Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Хитойлик инвесторлар Фарғонада беш юлдузли меҳмонхона қуришни режалаштирмоқда

×

 2022-10-10 01:40:03    318

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасининг “Shuncheng Investment Group” компанияси раҳбари Хунг Чи Йим бошчилигидаги бир гуруҳ хитойлик сармоядорларни қабул қилди. Қабул учун миннатдорлик билдирган инвесторлар Фарғонада меҳмонхона қуриш истаклари борлигини маълум қилишди.


Вилоят раҳбари Фарғона туристлар ташрифи бўйича Республикада иккинчи ўринда эканлигини таъкидлаб, меҳмонларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Фарғона шаҳридаги Сайлгоҳ ва Ал-Фарғоний кўчалари туташган ҳудудда, аввалги Амфитеатр ўрнида ўз брендига эга беш юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳаси амалга оширилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Хитойлик инвестор Хунг Чи Йим шаҳар марказида ва ҳар томонлама қулай манзилда жойлашган мазкур лойиҳага катта қизиқиш билдирди. Бу ерда лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлган 14 қаватдан кам бўлмаган 200 ўринли, беш юлдузли меҳмонхона ҳамда замонавий савдо маркази қуришга тайёр эканликларини маълум қилди.


Белгиланган тартибда концепция ишлаб чиқилиб, жараёнларни тезроқ амалга ошириш кераклигини қайд этган вилоят ҳокими, инвесторларни Фарғонада 300 гектар ҳудудда барпо этилаётган янги Экошаҳар лойиҳасида ҳам иштирок этишга таклиф этди. Келгусида ушбу йўналишда ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.