Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"БЕШБОЛА"ДА ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ ВА "ПРОФИЛАКТИКА КУНИ" МУНОСАБАТИ БИЛАН СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2022-10-07 00:18:46 284
Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ҳал этилиши долзарб бўлган муаммолари бўлган 8 нафар фуқароларни қабул қилди. Масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилган мурожаатларнинг учтаси шу ерда ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатларни уч кунлик муддатда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, "Бешбола" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган давр мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди. Жиноятларни содир этилишига сабаб бўлган омиллар ўрганилди, шунингдек бефарқ бўлган раҳбарларга огоҳлантириш берилди. Маҳаллада жамоатчилик назоратини кучайтириш, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш бўйича масъулларга тавсиялар берилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати