Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Fargʼona shahrida yangi tibbiyot muassasalari tashkil etilmoqda

×

 2022-09-27 16:21:53    294

PDF юклаш
Чоп этиш


Инсон қадри улуғланаётган юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада вилоятимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида тиббиёт йўналишида амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан ҳам танишиб, уларни ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топширилиши юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.


Хусусан, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига қўшимча 90 ўринли бино қурилиб, “Болалар кардиологияси бўлими”ни ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари кўздан кечирилди. Лойиҳа қиймати 16,5 миллиард сўм бўлиб, янги қурилаётган бинода 30 ўринли кардиохирургия, 30 ўринли онкогематология, 30 ўринли нейрохирургия, 6 ўринли реанимация ва оперблок жойлашади.


Шаҳардаги Юксалиш кўчасида жойлашган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали балансида бўлган 7 қаватли бинони ҳам бугунги кунда реконструкция қилиш ҳамда ҳудудда янги қабулхона қуришни ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.