Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳридаги "Бек ота" фермер хўжалигида 50 турдаги колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда

×

 2022-09-27 16:19:40    338

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида Ипак йўли МФЙ ҳудудида жойлашган “Бек ота” фермер хўжалигида бўлиб, гўштни қайта ишлаш, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.


500 минг евродан зиёд маблағ йўналтириш ҳисобига амалга оширилган ушбу лойиҳа, 40 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилишига омил бўлди.


Фермер хўжалиги раҳбари Алишер Ахуновнинг маълум қилишича, хўжаликда 42,5 гектар экин майдони, 2,6 гектар мевали боғлар мавжуд. 300 бошга яқин қорамол боқилмоқда. Колбаса маҳсулотлари ҳам фермер хўжалигида етиштирилган қорамол гўштларидан тайёрланади. 


Германия технологияси билан жиҳозланган цехда 50 турдаги колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказилмоқда.