Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Экошаҳарда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди
2022-09-27 16:12:12 304
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Фарғона шаҳрида жорий йилнинг январь ойи охирида тамал тоши қўйилган “Янги Ўзбекистон” массивлари туркумига кирувчи Экошаҳарда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Вилоят раҳбари 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишларини кўздан кечириб, кўп қаватли уйларни барпо этаётган қурувчи тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Ўрганиш давомида маълум бўлдики, кўплаб уйларнинг 3-4-қаватларида қурилишлар якунланмоқда, лекин баъзи қурувчилар томонидан ишлар белгиланган суръатда ташкил этилмаган.
Қурилиш жараёнларининг суст олиб борилаётганини танқид қилган вилоят ҳокими, белгиланган режа-графикка мос равишда ишларни жадаллаштириш, ишчи-ходимларни кўпайтириш ва яхши иш ташкил қилган қурувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.