Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР
2022-09-27 16:08:00 279
Фарғона вилояти ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўлими ташаббуси билан “Қайта ва такрор содир этиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда БМТнинг Гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича тузилмасининг юртимиздаги эксперт-консультанти ҳам иштирок этди.
Фарғона давлат университетининг хотин-қизлар масалалари бўйича масъул мутахассислари, писихологлар, маҳалла отинойлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этган семинарда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш каби масалаларда ўзаро фикр алмашилди.
Эксперт-консультант мавзуга оид халқаро тажрибалар, шу йўналишда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида таҳлилий маълумотлар билан ўртоқлашди. Ўз маслаҳат ва тавсияларини берди.
Абдувосит СИДИҚОВ,“Postda” мухбири.