Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ёшлар етакчиси тавсиясига кўра олинган имтиёзли кредит эвазига ўқув маркази очилди
2022-09-27 16:06:26 314
Тадбиркор Гавҳарой Авазовага маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 765-сонли қарори асосида "Ёш тадбиркорлар комиссияси" томонидан лойиҳани амалга ошириш учун 270 млн. сўм имтиёзли маблағ ажратилган эди.
Шаҳар марказидаги "Баҳор" маҳалласида қурилган кўп қаватли уйнинг подвал қисми таъмирланди, ўқув курсларини ўтиш бўйича жиҳозланди. "Progress" ўқув марказида чет тиллари, ҳуқуқ, ментал арифметика ва компьютер курслари ташкил этилди.
Ўқув марказининг очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мақсуджон Сулаймонов, шаҳар бўлинмаси раҳбари Азизбек Сойибназаров, ҳамкор ташкилотларлар раҳбарлари ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбир давомида ўқув марказининг очилишида амалий ёрдам кўрсатган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий вакиллиги раҳбари Азизахон Раҳматова, IT-Park Фарғона филиали директори Баҳромжон Джалилов ва "Ёшлар-келажагимиз" жамғармасининг вилоят бўлими бошлиғи Набишер Сулаймоновлар ҳамда банк мутахассислари, маҳалла ходимларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг, меҳмонлар ўқув марказида таълим олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.