Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимлигининг очиқлик ва шаффофликни таъминлашдаги натижалари II Тошкент Аксилкоррупция форумида алоҳида эътироф этилди

×

 2022-09-27 15:58:18    283

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Тошкентда коррупцияга қарши курашиш соҳасида миллий ва халқаро миқёсда муҳим аҳамиятга эга бўлган II Тошкент Аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди.


Унда АҚШ, Корея, Гонконг, Малайзия, Латвия, Озарбайжон давлатларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича идора вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, 100 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган форум кириш қисмида Миллий кенгаш раиси Танзила Норбоева маъруза қилди.


Сўнгги даврда мамлакатимизда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда алоҳида намуна кўрсатган давлат органлари, жамоатчилик институтлари ҳамда ОАВ вакиллари қаторида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳам форум доирасида алоҳида эътироф этилди. БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхана вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарига Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг эътироф статуэткасини топширди.