Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда
2022-09-27 15:35:11 351
Фарғона шаҳар ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун шаҳар ҳокими иштирокида матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказилди. Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидафуқаролар мурожаати билан ишлашва аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Журналист ва блогерлар томонидан мавзуга оид берилган саволларга сектор раҳбарлари томонидан жавоблар берилди. Мазкур масалалар бўйича билдирилган таклифлар ҳам ўрганиб чиқилди.
Фарғона шаҳридаги “Эко шаҳар” ҳудудида уй-жойлар қурилиши, ободонлаштириш ишлари, муҳандислик коммуникация тармоқларини тортиш ва “Янги Ўзбекистон боғи” қурилиши учун 6 трлн. 131 млрд.сўм маблағ сарфланади. Эко шаҳарда 204 та 21 660 хонадонли (85,5 минг аҳоли) кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Янги массивда 10 та боғча, 6 та умумтаълим мактаби, поликлиника, масжид ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бунёд этилади. 15 та маъмурий идоралар қад ростлайди, "Кичик саноат зонаси"да эса 17 та лотлар ажратилади.
Журналист ва блогерлар шу куни Фарғона шаҳридаги 70 гектар майдонда бунёд этилаётган Эко шаҳарга ҳам ташриф буюришди. Ҳозирда ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Пресс-тур давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотлар берилди. Шунингдек иштирокчилар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик йўналишларида шаҳримизда олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.