Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Вилоят ҳокими томонидан илгари сурилган хайрли ташаббус қўллаб-қувватланмоқда
2022-09-22 17:52:56 325
Кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “BS Textile” МЧЖ ва Қиргули массиви ҳудудида фаолият олиб бораётган “Ferghana uniform” МЧЖ корхоналарига ташриф буюрганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Корхона раҳбарлари вилоят ҳокими билан мулоқотда кенгайиб бораётган ишлаб чиқариш учун малакали ишчи ходимлар етишмаслиги масаласида амалий ёрдам сўрадилар. Хайрулло Бозоров шаҳардаги маҳаллаларда ишсиз бўлган аҳоли вакиллари учун ушбу корхоналар қошида ўқув жараёнларини амалиёт билан боғлаган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимининг соҳага масъул ўринбосарларига, шаҳар ҳокимлигига ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси раҳбарига вазифа юкланганди. Ўқув курсларини тамомлаганлар яхши ҳақ тўланадиган доимий иш ўрни билан таъминланиши таъкидланган эди.
Бугун шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, вилоят ҳокими ўринбосари Комилахон Кавлонова, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев, масъул бошқармалар вакиллари ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари томонидан белгилаб олинган чора-тадбирлар юзасидан тушунчалар берилди.
Йиғилишда “BS Textile” МЧЖ, “Ferghana uniform” МЧЖ, "CONSTANT TRADING" қўшма корхонаси, "Ягона стил" МЧЖ ва "Union group" МЧЖ корхоналарининг раҳбар ва масъул ходимлари томонидан ҳам ишчи ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда иш ҳаққиларининг миқдори ҳамда бошқа қулайликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Фарғона шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳар бир корхона қошида ўқув курсларини ташкил этилади. Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаолларига ишсиз бўлган фуқароларни корхоналар қошида ташкил этиладиган ўқув курсларига жалб этиш, кафолатли иш билан таъминлаш чораларини кўриш вазифалари топширилди.
Йиғилиш иштирокчилари вилоят ҳокими томонидан илгари сурилган хайрли ташаббусни қўллаб-қувватладилар ҳамда тез орада мазкур корхоналарга Фарғона шаҳрилик ишсиз фуқаролар жалб этилишига барча бирдек ҳаракат қилишга келишиб олдилар.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати