Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳридаги текстиль корхоналари қошида ўқув жараёнларини амалиёт билан боғлаган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади

×

 2022-09-21 19:21:36    323

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги “BS Textile” МЧЖ корхонасида бўлди. 2021 йил апрель ойида тадбиркор Икромжон Воҳидов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу корхонада бугунги кунда 750 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Йиллик 7 минг 200 тонна пахта толасини қайта ишлаб, ип-калава, хом трикотаж маҳсулоти ҳамда тайёр кийимлар ишлаб чиқараётган корхонада жорий йилнинг ўтган саккиз ойида қарийб 500 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган 2021 йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

 Ҳозирда корхонада қиймати 5 миллион доллар бўлган махсус устки кийим-бош ишлаб чиқариш, шунингдек, матога гул босиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йил якунига қадар ишга туширилиши кўзда тутилган ушбу линияда қўшимча 500 та иш ўрни яратилади.