Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Ташаббусли бюджет: Энг кўп ғолиб лойиҳа Фарғона шаҳрида қайд этилди

×

 2022-09-20 08:38:45    303

PDF юклаш
Чоп этиш


 “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 2-мавсуми якунланди.  Жорий йилнинг 15 июлидан 17 сентябрга қадар давом этган жараёнда вилоятимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 2709 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 1 млн. 282,7 мингта овозлар тўпланди ҳамда лойиҳага аҳолининг қамров даражаси 33 фоизни ташкил этди. 


Мазкур тадбир учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларидан жами 116,1 млрд.сўм маблағлар йўналтирилган. Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра вилоятда амалга ошириш қиймати 107,4 млрд.сўмлик 126 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилди.

Шаҳар ва туманлар кесимида эса энг кўп ғолиб лойиҳа Фарғона шаҳрида қайд этилди: 23 та. Қўқон шаҳрида 15 та, Марғилон шаҳрида 11 та, Қува, Бағдод ва Бувайда туманларида эса 7 тадан ташаббуслар ғолиб лойиҳалар рўйхатидан ўрин олди.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати