Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Хотин-қизлар фаоллари фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий семинар ўтказилди
2022-09-12 17:32:40 377
Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-татбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий хаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг 99-банди ижросини таъминлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида барча шаҳар ва туманларда ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини ҳамкор ташкилот раҳбарларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 Фармонини ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарори юзасидан ўқув семинарлар ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, Фарғона шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштирувчи вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари С.Алимова, Диний ишлар бўйича бошқарма бош мутахассиси Д.Ғофурова, Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими рахбари А.Сойибназаров, шаҳар бош отинойиси М.Аҳмадалиева, 70 нафар фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.
Ўқув семинарни С.Алимова очиб, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида кўрсатмалар берди. Гуруҳларнинг мақсад ва йўналишлари, гуруҳларни ташкил этиш тартиби, уларга қўйилган вазифалар ҳақида гапирди. Д.Ғофурова хотин-қизларга диний масалалар бериш бўйича демократик тамойилларни ёдда тутиш, виждон эркинлиги ва бошқа диний масалалар бўйича маърузалар ўқиди.
М.Аҳмадалиева хотин-қизларга диний таълим бериш масалалари, қонуний ва ноқонуний диний таълим тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди. Семинарда фаоллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.