Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлар шаҳримиздаги бўш иш ўринларини таклиф қилаётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар
2022-08-19 17:25:33 433
Мамлакатимизда жорий этилган "Аёллар дафтари" орқали хотин-қизлардаги муаммоларнинг ечими топилмоқда. Шаҳримизда ҳам мазкур дафтарга 5975 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, уларнинг 746 нафарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлардир.
Куни кеча Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 1-сектор ҳудудидаги 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларида йил бошида “Аёллар дафтари”га киритилган 123 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларни иш билан банд қилиш мақсадида саноат корхоналари ҳамда тикувчилик цехларига олиб борилди.
Шаҳримиздаги "Gofra Mahsulotlari", "Uniongroup Fer Tex" ва "Yagona stil" МЧЖларига ташриф буюрган ишсиз аёллар корхоналарнинг иш тартиби, фаолияти, имкониятлари билан таништирилди.
Ҳозирда мазкур корхоналарда ишлаш истагини билдирган хотин-қизлар билан меҳнат шартномалари тузилмоқда.