Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Миржалолнинг мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди
2022-08-18 18:19:27 373
Миржалол Абдулқосимов шаҳримиздаги Фарғона имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабининг 2-босқич талабаси. Отасининг вафотидан сўнг, "Жўйдам" маҳалла фуқаролар йиғини Фарғона кўчаси 69-уйда амакисининг қарамоғида яшайди. Амакисининг икки ўғли у билан доим бирга, елкадош.
Миржалол ўқишдан ташқари А.Қодирий массивида дастурлаш, шунингдек шаҳар марказидаги мажмуадаги спорт тўгарагига ҳам қатнайди. Ҳар куни бир неча километр масофани босиб ўтишга тўғри келади.
- Оёғидаги оғриқ туфайли узоқ юролмас эди. Шаҳар ҳокимининг қабулига бориб, ўзиюрар велосипед сўраб мурожаат қилган эди, - дейди келинойиси Соҳибахон Қурбонова.- Бугун шаҳар ҳокимлигига чақиришиб, замонавий велосипед беришди. Жиянимнинг хурсандчилиги чексиз. Барчамиз жиянимнинг мурожаатини эътиборсиз қолдирмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.