Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғонада “Эзгулик манзили” хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда
2022-08-18 18:14:54 353
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Фарғона ҳамда Қўқон шаҳарларида ташкил этилган мазкур тадбир 14 августдан 20 августга қадар давом этиши белгиланган.
Мақсад вилоятда яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, шароити оғир оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташҳисли бемор болаларни даволаш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини мунтазам тиклаш, жарроҳлик йўли билан даволанишга муҳтож бўлган бемор болаларда мураккаб операция амалиётларини ўтказишдан иборат.