Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
35 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди
2022-08-17 15:19:15 399
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларни ўзлари қизиққан соҳага ўқитиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилган.
Фарғона шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларда ўзини ўзи банд қилмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар рўйхатлари шакллантириб улар босқичма-босқич ўқитилиб келинмоқда. Шу кунга қадар шаҳардаги 150 га яқин хотин-қизларни малакали устозлар томонидан тадбиркорлик йўналишлари бўйича ўқитилиб, бошланғич тушунчалар берилди. Шунингдек, ҳар бир ўқувчига сертификатлар топширилди.
Бир хафта давомида шаҳардаги "Баҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларнинг 35 нафарлари ўқув машғулотларига жалб қилиндилар. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга сертификатларини бериш жараёни ҳам кўтаринки рухда ўтди.
Тадбирда маҳалла раиси Й.Мақсудов ҳамда хотин-қизлар фаоли М.Хамидовалар иштирок этишди. Байрамона дастурхон ёзилди. Сертификат бериш маросими ўйин-кулгу билан янада файзли ўтди.
Тадбиркорлар уюшмаси раҳбари И.Маматхонова томонидан 35 нафар хотин-қизларга сертификатлар тақдим этилди. Эндиликда хотин-қизлар ўзлари танлаган йўналишлари бўйича иш фаолиятларини давом эттиришади.