Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳар ҳокимлигида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

×

 2022-08-17 15:06:24    400

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан Фарғона шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳардаги барча давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган раҳбар ҳамда масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.


Тадбирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари ўринбосари А.Акбаров узоқ кутилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.


Тарғибот гуруҳи томонидан тадбир иштирокчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган тадқимот орқали тушунчалар берилди.


Тадбир давомида иштирокчилар Қонунга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.