Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲУРМAТЛИ СҲAҲРИМИЗ ФУҚAРОЛAРИ ҲAМДA МЕҲМОНЛAРИ. CҲЎМИЛИСҲ ҚОИДAЛAРИГA РИОЙA ҚИЛИНГ!
2022-08-11 17:42:48 419
Кунлар исиши билан одамлар сув ҳавзаларига чўмилиш учун серқатнов бўлиб қолади. Aммо катта сув ҳавзаларида чўмилиш доим ҳам кутилганидек якунланмайди. Биргина хато билан одам сувга ғарқ бўлиши ҳеч гап емас. Шундай бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш учун фуқароларимиз бир қанча қоидаларга амал қилишлари сўраб қолинади. Унга кўра, чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати +20-25 С, сув ҳарорати +17-19 С дан кам бўлмаган шароитда чўмилиш тавсия етилади.
Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаган пайтда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ емас. Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш керак емас. Қайиқларда сайр қилаётганда бир қатор жиҳатларга еътибор қаратиш керак. Егасиз ва техник носоз қайиқлардан фойдаланиш, сайрга шамол ва ёмғирли об-ҳавода ёки қутқарув ва сув чиқариш мосламаларисиз чиқиш, қайиққа рухсат етилгандан ортиқча одам ва юк олиш, сузиш вақтида бир қайиқдан иккинчи қайиққа ўтиш, қоронғи тушганда сузиш мосламаларидан фойдаланиш нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкинлигини унутмаслик зарур.
Сувда чўкаётган одамни қутқариш учун қутқарув анжомлари ва қайиқлардан фойдаланилади. Улар бўлмаганда еса чўкаётган одамни қутқаришда хавфсизлик чораларини билиш талаб етилади. Aгар чўкаётган одам ҳушини йўқотган бўлса уни сувдан олиб чиқиш анча қулай бўлади. Лекин ҳушини йўқотмаган одамни қутқариш қутқарувчига ҳам катта хавф туғдиради. Чунки чўкаётган одам саросима ва ваҳимага тушган ҳолда қутқарувчига қаттиқ ёпишиши, уни ҳам сув остига тортиб кетиши мумкин. Шунинг учун чўкаётган одамнинг чангалидан чиқиш ва буксировка қилиш усулларини ҳам ўрганиш лозим. Ўлим ҳолати фақатгина сувда емас балки, жабрланувчи сувдан олиб чиқилгандан сўнг ҳам кузатилиши мумкин.
Жонлантириш тадбирларининг ижобий натижаси уларнинг тўғри ва ўз вақтида кўрсатилишига боғлиқ. Шунинг учун ушбу тадбирларни қирғоққа олиб чиқилгандан кейин емас, жабрланувчини сувда буксировка қилган пайтданоқ бошлаш лозим. Чунки ушбу пайтда амалга оширилган бир неча сунъий нафас олдириш ҳам жабрланувчи соғлиғи тикланишини тезлаштиради. Жабрланувчига мукаммал биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қирғоққа олиб чиқилгандан кейин амалга оширилади. Aгар жабрланувчи ҳушидан кетмаган бўлса, зудлик билан унинг хўл кийимларини йечиш, танани турли нарсалардан тозалаш, бирорта иссиқ ичимлик ичириш, валериан настойкасини бериш тавсия етилади. Aгар жабрланувчи ҳушини йўқотган, лекин нафас олиш ва юрак уриши тўхтамаган бўлса, дарҳол унинг кийимларини ечиб, нашатир спирти ҳидлатилади. Мабодо, юрак уриши ва нафас олиш тўхтаган бўлса, бир вақтнинг ўзида сунъий нафас олдириб, юрак массаж қилинади.
Aгар жабрланувчи тутқаноқ (тиришиш) ҳолатида бўлса, уларни очиш махсус усул ёрдамида амалга оширилади: иккала қўлнинг тўртта бармоғини пастки жағдан тираган ҳолда, бош бармоқлар билан оғиз очилади. Жағларни қайта ёпилиб қолмаслиги учун тишлар орасига бирор нарса (резина бўлаги, тугилган рўмолча, бинт ва шунга ўхшаш нарсалар) қўйилади, мабодо протез тишлар бўлса оғиздан олиб қўйилади. Шундан кейин, бармоқлар ёрдамида тоза дока ёки рўмолча билан оғиз ва бурун бўшлиқлари ёт нарсалардан тозаланади. Сўнгра жабрланувчининг бошини юқорига кўтарган ҳолда тил тортиб олинади. Оғиз бўшлиғи ва юқори нафас йўлларини тозалаш нафас йўлларидан сувни чиқариш билан бир вақтда амалга оширилиши мумкин.
Танадан сувни чиқариш учун жабрланувчини қорни билан тиззага ётқизилади (ёрдам кўрсатувчи битта тиззасида ўтирган ҳолда) ва кураклар бир неча марта босилади. Бунда жабрланувчининг боши кўкрак қафасидан пастда бўлиши керак. Оғиз бўшлиғи тозаланиб, сувнинг асосий қисми танадан чиқариб ташлангандан кейин, сунъий нафас олдиришга киришилади. Сунъий нафас олдиришнинг енг самарали ва оддий усулари – “оғиздан-оғизга” ва “оғиздан-бурунга” ҳисобланади. Сунъий нафас билан бир вақтда юрак массажи ҳам амалга оширилади. Бу пайтда жабрланувчи албатта қаттиқ ерда, юқорига қараб ётқизилиши керак.
Бевосита юрак массажи 4-5 марта сунъий нафас берилгандан кейин амалга оширилади. Массаж қатъий режимда бир дақиқада 50-60 марта босиш билан бажарилади. Юрак массажи билан сунъий нафас олдиришнинг нисбати 4:1 ёки 6:1 бўлиши керак. Нафас олдириш билан юрак массажи бир вақтда амалга оширилмайди. Нафас чиқариш пайтидагина кўкрак қафаси 4-6 марта босилади. Икки киши томонидан ёрдам кўрсатишда биринчи одам сунъий нафас беради, иккинчиси еса бевосита юрак массажи билан шуғулланади. Бу тадбирлар жабрланувчи ўзи нафас олгунга ва ҳушига келгунга қадар давом еттирилади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин (жабрланувчи ўзи нафас олиб ҳушига келгандан кейин) дарҳол хўл кийимларни ечиб, танани иситиш лозим. Бунинг учун иссиқ қум, грелка, иссиқ сув қуйилган бутилка ва шунга ўхшаган нарсалардан фойдаланилади. Биринчи навбатда кўкрак, бўйин, оёқлар, жигар ва бел қисмлар иситилади. Сўнгра “Тез ёрдам”га қўнғироқ қилинади. Доимо есда тутинг! Жабрланувчининг нафас олиши тўхтагандан кейин 5-6 дақиқа муддатдагина уни ҳаётга қайтариш мумкин!
О.Ходжайев,Фарғона шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалар гуруҳи раҳбари.
A.Aппонов,Фарғона шаҳар ФВБ ходими, капитан.