Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
6-7 август кунлари шаҳримизда умумхалқ ҳашари ўтказилади
2022-08-06 17:25:50 428
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги 31 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида Фарғона шаҳри бўйлаб 1 августдан 30 августга қадар “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида "Долзарб ободонлаштириш 30 кунлик" ойлиги ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан 6-7 август кунлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ ҳашари ўтказилиши белгиланган.
Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, мўътабар масканлар, болалар майдончалари тартибга келтирилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари янада фаол олиб борилади.
Умумхалқ ҳашари давомида ҳар бир хонадон томорқалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини яхшилаш ва моддий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Сиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этинг!
Фарғона шаҳар ҳокимлиги.