Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-08-03 18:01:23    464

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугунги сессияда шаҳардаги сектор раҳбарлари, шаҳар суди раислари ҳамда кун тартибига киритилган масалага даҳлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Сессия ишини Фарғона шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Восилжон Назаров очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Кун тартибидаги дастлабки масала - Фарғона шаҳрида кам таъминланган, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб қуватлаш мақсадида “Темир дафтар”га киритиш юзасидан Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи Мўминов Бобиржон Холмамаджон ўғлининг маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала - Фарғона шаҳридаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Акрамов Аҳаджон Абдували ўғлининг маърузаси тингланди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала - Ўзбекисон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан 2022 йил олти ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи Тошболтаев Санжар Исомиддиновичнинг марузаси тингланди.
Шундан сўнг жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди раиси Абдубаннобов Маҳкамжон Муродилович, Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси Ортиқов Элмуроджон Мирзараҳимович, Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси Маматожиев Тоҳиржон Турсуналиевич ва Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Орипов Улуғбек Назировичларнинг 2022 йил биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари бўйича ахборотлари эшитилди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди.