Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фарғона шахар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҲИСОБОТИ
2022-08-03 17:56:50 469
“Солиқ ва божхона қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-785-сон Қонун билан Солиқ кодексига қатор ўзгартиришлар киритилди.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган мазкур қонунга асосан қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди.
Хусусан, чакана савдо, умумий овқатланиш, меҳмонхона, йўловчи ва юк ташиш, автотранспортларни таъмирлаш каби хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йилдан 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз (амалда 12%) этиб белгиланди.
Шунингдек, чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, поябзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинди.
Албатта, берилаётган солиқ имтиёзлари тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратади, соҳани ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу ўринда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Фарғона шахар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Айни пайтда мунтазам равишда тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил июл ойи давомида Фарғона шахар ДСИ томонидан 730 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 367 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, бундан ташқари 87 та субъектга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 22 сентябрь 595-сон қарорига асосан Е-Ижара, Е-Актив ва Е-Имтиёз дастуридан фойдаланиш тушунтирилди, 276 та суьбъектга солиқ идораларига боғлиқ бошқа масалаларда кўмаклашилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.