Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Фарғона шаҳрида туркиялик инвестор томонидан 700 иш ўринга эга бўладиган текстиль фабрикасини очиш режалаштирилди

×

 2022-07-23 02:04:42    396

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров “Sivas by teks” LTD раҳбари Биркент Метин билан текстиль соҳасига инвестиция киритиш борасида музокара олиб борди.

Суҳбат давомида туркиялик инвестор Фарғона шаҳрига 7 миллион АҚШ долларлик инвестиция киритмоқчи эканлигини ҳамда 700 та янги иш ўринли текстиль фабрикаси ташкил этиш ниятида эканлигини билдириб ўтди. 

Музокара давомида хорижий инвестор ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини Европага экспорт қилиш масаласига тўхталиб ўтар экан, товарларнинг жаҳон стандартига жавоб беришини инобатга олиб, фабрикага тикувчилик соҳасида Туркиянинг энг илғор мутахассисларини жалб этмоқчилигини таъкидлади.

Шунингдек,  учрашув давомида қурилиш ишларини август ойига бошланиши режалаштирилаётгани ҳамда 3 ой ичида фабриканинг тўлиқ ишга туширилиши учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидланди.