Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

“2022 йилда доимий ва вақтинча иш ўринлари билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастури”га мувофиқ январь-июнь ойларида Фарғона шаҳрида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳособот

 2022-07-22 15:05:40    412

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 4-февралдаги “Ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ишлари самарадорлиги устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги СҚ-478-сонли қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳарда “2022 йилда доимий ва вақтинча иш ўринлари билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастури”га мувофиқ январ-июн ойларида жами 15 056 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 16 530 та (январь-май ойлари режасига нисбатан 109,8 %, йиллик прогнозга нисбатан 50,0 %) янги иш ўринлари яратилди. Жумладан:

Иқтисодиёт йўналишида -  режа  7331 та, амалда 7747 та (105,7%);

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида – режа 3812 та амалда 4159 та (109,1%)

Тадбиркорликни ривожлантириш ва бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига – режа 3519 та амалда 3588 та  (102,0%);

Шундан,

- бўш иш ўринларини тўлдириш ҳисобига – режа 580 та амалда 585 та  (100,9%);

- ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига – режа 2017 та амалда 2035 та (100.9%);

- ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали - режа 152 та амалда 194 та  (127,6%);

- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига - режа 770 та амалда 774 та (100.5%);

Қурилиш йўналишида - қурилиш объектларида ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарида - режа 975 та амалда 1184 та (121,4%);

Инвестиция йўналишида - тармоқ ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига - режа 469 та амалда 969 та (206.6%);

Туризм ва маданият йўналишида - режа 442 та амалда 663 та (143,1%);

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида - режа 5839 та амалда 5997 та (102,7%)

- пахта ва ғалладан қисқартилган 4,8 минг гектар ер майдонларини деҳқон хўжалиги учун ажратиш ҳисобига - режа 896 та амалда 773 та (86,2%);

- пиллачилик йўналишида - режа 2289 та амалда 2312 та (101,0%);

- деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантиришда - режа 1089 та амалда   1194 та (109,7%);

- қишлоқ хўжалиги ишларда - режа 1565 та амалда 1718 та  (109,8%).

 

 Д.Азимжонов,

Фарғона шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари.