Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди

×

 2022-07-22 14:55:45    391

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчилик ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида “Пайшанба – профилактика куни” деб эълон қилинган. Шу муносабати билан сектор раҳбарлари томонидан Фарғона политехника институтида йиғилиш ўтказилди. Унда маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда жамоатчилик назорати муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарда июль ойининг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятчилик таҳлил қилинди. Тарғибот ва ташвиқот тадбирларининг ўтказилиши, профилактика инспекторларининг фаолиятлари танқидий муҳокама қилинди. 
Маҳалла ходимлари ва профилактика инспекторларига тарғибот тадбирларини олиб бориш бўйича топшириқлар берилди.