Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2022-07-14 13:25:08 427
Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳар "Шаршара" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан мурожаат тарқалди. Мурожаат Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ вилоят ва шаҳар бўлимлари мутахассислари томонидан ўрганилди.
2021 йилда "Шаршара" маҳалласида 2200 метр, жорий йилда эса яна 2700 метр тармоқ тортилди. Бугун барча тармоқларни марказий тармоққа улаш ишлари якунига етказилмоқда.
Маҳаллада 1004 та хонадон бўлиб, шу кунга қадар 200 га яқин хонадонлар тоза ичимлик суви билан таъминланган. Янги тармоқнинг тортилиши билан яна 500 дан ортиқ хонадонларга ичимлик суви кириб боради. Маҳаллани тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаш чоралари белгиланган.
Ўрганиш давомида 200 та хонадон истеъмол қилинган сув учун тўловларни амалга оширмаслиги ҳам аниқланди. Ҳозирда "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқароларга ҳисоблагич ўрнатиш бўйича огоҳлантириш хатлари тарқатилмоқда.