Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир ма’лумотларни йиғиш қандай амалга оширилади?
2022-07-13 14:43:22 415
Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонунининг 21-моддасига асосан шахсга доир ма’лумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати Аҳолини рўйхатга олиш дастури бўлиб хизмат қилади. Ушбу дастурда фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, ёши, жинси, миллати, фуқаролиги, яшаш жойи, тилларни билиши, ма’лумоти, никоҳ ҳолати, болаларининг сони, уй хўжалиги таркиби, уй-жой шароитлари, бандлиги, яшаш учун маблағлар манбалари, ички ва ташқи миграция каби саволлар ўз аксини топган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун мас’ул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади. Бундан ташқари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришга ва уни ўтказишга кўмаклашиши, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш жараёнида иштирок этиши ва жойларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида жамоатчилик назоратини амалга ошириши мумкин.