Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН МОДДИЙ ЁРДАМ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2022-07-13 09:34:06 394
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, байрам арафаларида оилаларга ғамхўрлик кўрсатмлаётганлиги фуқаролар шодлигига шодлик улашмоқда.
Фарғона шаҳрида ҳам Қурбон ҳайити байрами муносабати билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан 265 нафар кам таъминланган оила вакилларига жами 147 миллион сўм микдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди. Фуқаролар берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.