Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди
2022-07-06 11:54:36 397
Бугунги сессияда шаҳар ҳоким ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага дахлдор ташкилот ва корхона раҳбарлари таклиф этилди.
Сессия кун тартибидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳрида «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий-моддий аҳволини инобатга олиб «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида"ги масала юзасдан шаҳар ҳокими ўринбосари- оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилшодахон Холматованинг ахбороти эшитилди.
Шундан сўнг, Фарғона шаҳар «Беш бола» МФЙда ичимлик суви қудуғи қазиш билан боғлиқ харажатлар учун Фарғона шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил 2-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 150.0 (бир юз эллик) миллион сўм маблағни Фарғона шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига ажратиш тўғрисидага масала ҳам кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатларининг муҳокама, таклиф ва мулоҳазаларидан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.