Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Навбатдаги сайёр қабул 3-сектор ҳудудида ўтказилди
2022-07-06 11:52:20 374
Бугун Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров томонидан "Ёрмозор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30-мактабда жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Фарғона шаҳар бўлими мудири Ғайратжон Паттаевлар ҳам иштирок этишди.
Қабул давомида 60 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар, масъул раҳбарлар иштирокида ўрганилди. Йигирмадан ортиқ моддий ёрдам ажратиш, ичимлик суви тармоғини тортиш, доимий ишга жойлашиш каби мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.
Келиб тушган мурожаатлар бўйича белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш учун масалага дахлдор ходимлар, корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, қабул сўнгида ўтган сайёр қабуллар давомида тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражаси ҳам муҳокама этилди.