Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармасида "Тил - миллат руҳидир" мавзусида семинар бўлиб ўтди
2022-07-06 11:49:54 479
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-октябрьдаги ПФ-5850-сон ҳамда 2020-йил 20-октябрьдаги ПФ-6084-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда "Давлат тили ҳақида"ги Қонун қабул қилинган куннинг 33 йиллиги муносабати билан Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармасида офицер ва сержантлар, хизматчи ходимлар иштирокида "Қадринг баланд бўлсин, она-тилим" шиори остида "Тил - миллат руҳидир" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Фарғона вилояти ҳокимининг давлат тилини ривожлантириш масаласи бўйича маслаҳатчиси С.Тонготарова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг давлат тилини ривожлантириш масаласи бўйича маслаҳатчиси У.Мамадалиев, Фарғона шаҳар ҳокимининг давлат тилини ривожлантириш масаласи бўйича маслаҳатчиси Ф.Мамажоновлар қатнашдилар.