Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ГУЛЗОР"ДА ЯНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ
2022-07-04 11:37:19 370
Бугун "Гулзор" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам давлат-хусусий шерикчилик асосида "Келажак болалари" номли мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Юсуфжон Юсупов, шаҳар ДСИ бошлиғи Қуёшбек Бекмирзаевлар, маҳалла ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишиб, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Тадбиркор ҳамда 20 йилдан буён шу соҳада фаолият олиб бораётган Гулсанамхон Мамадалиева томонидан ушбу хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиши ҳисобига 150 нафар тарбияланувчиларнинг қамраб олинишига ва 20 нафар фуқаронинг доимий иш билан банд бўлишларига эришилди.
Муассаса раҳбарининг таъкидлашича, "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да бўлган оилаларнинг 15 нафар фарзандларини бепул таҳсил олишлари учун ҳам имконият яратилган.