Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
МЕРОС
МАДАНИЙ МЕРОС
Фарғона вилоят ҳокимлиги

Конституция ислоҳотларига бағишланган муҳокама бўлиб ўтди

×

 2022-07-01 19:57:33    399

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ахборот-кутубхона марказида конституциявий ислоҳотларга бағишланган муҳокама ўтказилди. Унда АК маркази ҳамда вилоят АОКБ ходимлари қатнашди.
Қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов Президентимизнинг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги маърузасида илгари сурилган фикрлар, конституцияга ўзгартириш ва қўшичалар киритиш эҳтиёжи, Қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига тақдим этишгача бўлган жараёнлар, конституциявий ислоҳотларнинг тарғиботи борасида батафсил гапириб ўтди.
Депутат вилоят ҳудудида аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларга тўхталиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга халқимиз бефарқ эмаслиги, Қонун лойиҳаси бўйича фаол муносабат билдираётганини таъкидлади. 
Вилоят АКМ раҳбари Ҳ.Шерматова, вилоят АОКБ бошлиғи (в.в.б.) Б.Омонзода конституциявий ислоҳотлар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, ОАВнинг масъулиятини ошириш лозимлигини таъкидладилар.