Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фарғона шаҳрида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди
2022-06-27 10:49:47 429
Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Фарғона шаҳрига Пресс-тур уюштирилди.
Пресс-тур иштирокчилари учун дастлаб Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ташкилланди. Шаҳар ҳокимлигининг фаоллар залида ўтказилган матбуот анжуманида ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Журналист ва блогерлар томонидан мавзуга оид берилган саволларга сектор раҳбарлари томонидан жавоблар берилди.Шаҳарда жиноятчиликни олдини олиш бўйича билдирилган таклифлар ҳам ўрганиб чиқилди. Матбуот анжумани давомида 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот васиталари ходимлари куни муносабати билан тадбир иштирокчилари қутланди. Юртимизда, айниқса Фарғона шаҳрида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказишда фаол бўлган журналист ва блогерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бир мақсад ва ҳамкорликда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари учун байрам тадбири ҳам ўтказилди.
Журналист ва блогерлар шу куни Фарғона шаҳридаги 70 гектар майдонда бунёд этилаётган эко-шаҳарга ҳам ташриф буюришди.
Фарғона шаҳридаги “Эко шаҳар” ҳудудида уй-жойлар қурилиши, ободонлаштириш ишлари, муҳандислик коммуникация тармоқларини тортиш ва “Янги Ўзбекистон боғи” қурилиши учун 6 трлн. 131 млрд.сўм маблағ сарфланади.
Эко шаҳарда 204 та 21 660 хонадонли (85,5 минг аҳоли) кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Янги массивда 10 та боғча, 6 та умумтаълим мактаби, поликлиника, масжид ҳамда соғломлаштириш мажмуаси бунёд этилади. 15 та маъмурий идоралар қад ростлайди, "Кичик саноат зонаси"да эса 17 та лотлар ажратилади.
“Янги Ўзбекистон боғи” қурилиши учун – 60 млрд.сўм ажратилади. Шунингдек, “Япон меҳмонхонаси", "Япон боғи" ва "Савдо мажмуаси” ҳам туб аҳоли ҳамда меҳмонлар учун шарт-шароитлар яратиш учун қурилмоқда.
Ҳозирда ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Пресс-тур давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотлар берилди.
Бугунги матбуот тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Фарғона шаҳридан сайланган депутат, журналист Умиджон Жабборов ҳам иштирок этди.